Бугун барча ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетиши мумкин!
2024-03-07 09:45:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлардир:
1-январ — Янги йил;
8-март — Хотин-қизлар куни;
21-март — Наврўз байрами;.
9-май — Хотира ва қадрлаш куни;
1-сентябр — Мустақиллик куни;
1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8-декабр — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага, 8-март (жума) — Хотин-қизлар куни, Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кун ҳисобланади.
Демак, бугун — барча ходимлар одатдагидан 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
