"Zero Risk" дастури доирасида аҳоли юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касбларга ўқитилади
2024-02-28 14:30:00 / Вазирлик янгиликлари
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ИТ-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, ҳудудларга ИТ-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган "Zero Risk" дастури амалиётга жорий этилади;
Лойиҳа доирасида ИТ-парк резиденти бўлган ташкилотларга:
— ходимлар малакасини ошириш мақсадида "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги нуфузли халқаро таълим платформаларининг экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқитиш имконияти таъминланади.
