Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Учтепа туманларидаги Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилади.
2024-02-26 18:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Тадбиркорлар диққатига!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Учтепа туманларидаги Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар танловини эълон қилади.
Вақтинча ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этишга қаратилган лойиҳада иштирок этмоқчи бўлганлар учун талаблар:
– номзодлар юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган, судланмаган;
– қисқа рақамли тезкор алоқа хизмати (cалл марказ)ни ташкил этиш имконига эга;
– тезкор алоқа хизмати орқали жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;
– ҳар куни камида 200 нафар ишсиз фуқароларни айниқса, хотин-қизларни вақтинчалик ишларга жалб қилиш;
– ишчиларни иш жойига олиб бориш ва олиб келишга мўлжалланган камида 2 дона транспорт воситасига эга бўлиши;
– вақтинчалик ишловчи фуқаролар учун камида 100 кишилик арзонлаштирилган нархларда хизмат кўрсатувчи ошхона ташкил этиш;
– фуқароларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага беришни йўлга қўйиш;
– онлайн хизматлар кўрсатиш учун Марказ ўз веб-сайтига эга бўлиши;
– кенг қамровли ахборот-тарғибот ва реклама хизматини йўлга қўйиш учун ижтимоий тармоқларда (Фаcебоок, Телеграм, Инстаграм ва ҳ.к.) ўз саҳифалари эга бўлиши лозим.
Танловда иштирок этишни истаганлар маълумотларини қуйидаги почта манзили ёки телефон рақамига қолдиришлари мумкин
(info@bv.gov.uz)
+99890 399 49 86
Танлов 2024-йилнинг 20-мартига қадар давом этади.
