КООПЕРАТИВЛАР УЧҲУН ИЖТИМОИЙ СОЛИҚ ВА ДАРОМАД СОЛИҒИ 1% ЭТИБ БЕЛГИЛАНАДИ
2025-01-21 10:40:00 / Вазирлик янгиликлари

2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларини етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.
Камбағал оилалар рейестрига киритилган оилалар аъзоларига қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидиялар ажратилади.
