Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ишсиз 25 нафар аёллар иштирокида "Мен кучли аёлман" лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.
2023-10-13 17:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ишсиз 25 нафар аёллар иштирокида "Мен кучли аёлман" лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Аҳоли бандлиги бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ташаббуси билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ишсиз 25 нафар аёллар иштирокида "Мен кучли аёлман" лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.
Лойиҳа "Сиз доим ҳимоядасиз" шиори остида ўтказилмоқда. Ушбу тадбирниниг асосий мақсади аёлларни ижтимоий ҳаётда ўз ўрниларини топиш, ўзлари ёқтирган касбни эгаллаш ҳамда бандлигига кўмаклашишдир.



