Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги делегацияси Туркияда
2024-12-24 15:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Вазир Б. Зоҳидов бошчилигидаги делегация аъзолари Адана ва Османли вилоятларида бўлиб, у ердаги кооперация асосида паррандачиликни ривожлантириш ва бу орқали аҳолини даромадли қилиш тажрибаси билан танишдилар.
Тажриба алмашиш асносида Туркиянинг "Сенпилис" корхонаси ҳамда “Микрокредитбанк” АТБ ҳамкорлигида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги Янги ҳаёт, Ўзбекистон, Бахмалсой ва Фаровон маҳаллаларида паррандачилик соҳасини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш режалаштирилди.
Ташрифдан кўзланган мақсад, 2025 йилда юртимизга манфаат келтирадиган инвестицияларни жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш ва халқимизнинг фаровонлигини оширишдир.
Давлатимиз раҳбарининг Сайхунобод туманига ташрифи чоғида ҳудудда 4 та йирик паррандачилик комплекси ташкил этиш ҳамда 2 минг хонадон билан кооперация йўлга қўйиш вазифаси юклатилган эди.