25-ноябр - Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни
2024-11-25 16:35:00 / Вазирлик янгиликлари

БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилдаги тегишли резолюсиясига биноан “25 ноябр — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида “Биз зўравонлликка қаршимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева ҳамда вазирликнинг Юридик таъминлаш бўлими бошлиғи Шоира Умарова сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонликларнинг олдини олиш, фаровон ва бахтли ҳаётни таъминлаш устувор масалалардан эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун: 25 ноябрдан бошлаб Тошкентда Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан “Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат” глобал кампанияси бошланди.



