КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИ
2024-10-25 16:10:00 / Вазирлик янгиликлари
“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (ВМ-691-сонли, 21.10.2024й.) қарори тасдиқланди.
Унга кўра:
- Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банк асосий ставкаси(13,5%)дан тўрт фоиз бандга юқори (17,5%) ставкада 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш;
- Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаш;
- Ипотека кредитлари ва улар бўйича субсидияларни расмийлаштириш ҳамда ажратиш тартиблари тасдиқланди.