"Иккинчи имкон" иқтисодий амнистияси: иш берувчиларга жаримасиз имконият!
2026-11-17 15:00:00 / Вазирлик янгиликлари
#қонунчилик
Кичик ва ўрта бизнес субъектлари аввал қоғоз шаклида расмийлаштирилган, аммо Ягона миллий меҳнат тизимига ўз вақтида киритилмаган меҳнат шартномаларини эндиликда жаримасиз рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
Бу имконият Президентнинг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармони билан 2026 йил 31 декабргача жорий этилган.
Иш берувчилар учун учта муҳим жиҳат:
✅ Аввал тузилган меҳнат шартномаларини my.mehnat.uz тизимига кечиктириб киритиш мумкин.
✅ Бунинг учун МЖтКнинг 49-моддаси бўйича маъмурий жарима қўлланилмайди.
✅ Имтиёз қўшимча идоравий ҳужжатларсиз, тўғридан-тўғри амал қилади.
Ҳурматли иш берувчилар, имкониятдан фойдаланинг!
Ходимларингиз билан аввал тузилган меҳнат шартномаларини 2026 йил 31 декабргача my.mehnat.uz тизимига ЭРИ орқали киритинг.
Шу орқали меҳнат муносабатларини қонунийлаштиринг ва ходимларингизнинг меҳнат стажи электрон базада тўғри акс этишини таъминланг!
