Икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ходим бошқа ишга ўтказилиши мумкинми?
2026-11-17 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Икки ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онадан бири ёки васий аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бошқа ишга ўтказилади.
Бунда қуйидаги кафолатлар таъминланади:
✅ Ходимга бола икки ёшга тўлгунига қадар бошқа ишда ишлаш имконияти берилади.
✅ Янги иш учун тўланадиган иш ҳақи аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
✅ Иш берувчида бошқа иш бўлмаса, ходимга қонунчиликда белгиланган тартибда бола парвариши бўйича нафақа тўланади.
Агар якка тартибдаги меҳнат низоси юзага келса, ходимни бошқа ишга ўтказиш имконияти йўқлигини исботлаш иш берувчининг зиммасига юклатилади.
