Меҳнат таътилини қачон узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш мумкин?
2026-11-13 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ходим қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:
▫️вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
▫️ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда;
▫️ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
▫️давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш даврида;
▫️жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ходим меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар вужудга келганида, бу ҳақда иш берувчини ёзма равишда хабардор этиши шарт.
Батафсил
