ҚАЕРДА ИШЛАЯЁТГАНИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?
2026-11-10 12:25:00 / Вазирлик янгиликлари
Айрим фуқаролар ўзлари билмаган ҳолда турли ташкилотларга ишга жойлаштирилгани оқибатида ижтимоий ёрдам ва меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганидан арз қилишмоқда.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун паспорт маълумотларингизни бегоналарга берманг, шахсий ҳужжатларингизни ишончсиз манбаларга юборманг, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!
my.gov.uz ва my.mehnat.uz платформалари орқали меҳнат фаолиятингизга оид маълумотларни текшириб боринг.
Аҳоли бандлиги кўрсаткичларини сунъий оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўйилмайди.
