Касаба уюшмалари куни муборак бўлсин!
2026-11-11 11:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Ҳурматли Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси фаоллари ва аъзолари!
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамоаси сизларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан самимий табриклайди!
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва фаровонлик тилаймиз. Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
