Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-143 Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
2024-10-14 12:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-143 Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб:
▪️кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатгача тўлаш давом эттирилади;
▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланадиган ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади.
