ЗАФАРОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ВА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2026-11-02 10:55:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқароларнинг бандлик, иш ҳақларини ундириш, имтиёзли кредит ва ссудалар ажратиш билан боғлиқ мурожаатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, мавжуд вакансиялар ва “osonish.uz” платформасидан фойдаланиш имкониятлари тақдим этилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н. Мухторова, вилоят ва туман масъуллари, иш берувчилар ҳамда иш излаётган фуқаролар иштирок этди.






