40 ТА ЙЎНАЛИШДА ВАУЧЕР АСОСИДА КАСБ ЎРГАНИШ МУМКИН
2026-11-02 19:30:00 / Вазирлик янгиликлари
Президент Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган бугунги йиғилишида қурилиш, саноат ва логистика соҳаларида малакали кадрларга талаб ортиб бораётгани таъкидланди.
Бу борада ваучер тизими ҳам муҳим имконият яратади!
Бугунги кунда фуқаролар ваучер асосида 40 та касб ва тил йўналиши бўйича касбий таълим олишлари мумкин.
Муҳими, ваучер асосида ўқиш фақат ўқув марказлари билан чекланмайди. Фуқаролар техникумларда ҳам қисқа муддатли касб-ҳунар курсларида таҳсил олишлари мумкин.
Ваучер тизими орқали фуқаролар касб танлаш, касбий кўникмаларини ошириш ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларни эгаллаш имкониятига эга бўлади. Ўқиш харажатлари белгиланган тартибда давлат томонидан қоплаб берилади.
Мақсад — фуқароларни замонавий касбларга ўқитиш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг ички ҳамда ташқи меҳнат бозорида муносиб иш топишига кўмаклашиш!
