ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ!
2026-10-21 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Қадрли юртдошлар!
Сизларни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни билан самимий табриклайман!
Мамлакатимизда давлат тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш, уни халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида ҳам давлат тилида иш юритиш, расмий ҳужжатлар ва ахборот материалларида адабий тил меъёрларига риоя этиш, она тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Она тилимизни асраб-авайлаш, унинг софлигини сақлаш ва келажак авлодларга безавол етказиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Барчангизга бу йўлда мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!
Ботир Заҳидов,
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири.
