Ўзбекистон МДҲ Маслаҳат кенгашидаги раислигини якунлади
2026-10-15 18:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашининг 39-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев мамлакатимизнинг Кенгашдаги раислиги якунлари ҳамда 38-йиғилиш қарорлари ижроси юзасидан маъруза қилди.
Маърузада умумий меҳнат бозорини ривожлантириш, меҳнатни меъёрлаш соҳасида рақамли трансформация, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация хизматларини такомиллаштириш борасидаги ишлар таъкидланди.
Маъруза якунида Ўзбекистон Маслаҳат кенгашидаги раисликни Озарбайжонга топширди ҳамда ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев номидан Марат Жўраевга Ўзбекистоннинг раислиги даврида меҳнат ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Фахрий ёрлиқ топширилди.



