Бухорода «Ораста аёл» лойиҳаси натижаларига бағишланган пресс-тур ташкил этилди
2026-10-16 11:25:00 / Вазирлик янгиликлари
#пресс_тур
"Ораста аёл" — хотин-қизлар учун касб, тадбиркорлик ва мустақил даромад сари муҳим имконият!
Бухоро вилоятида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиши ва барқарор даромад топишига кўмаклашишга қаратилган "Ораста аёл" лойиҳаси доирасида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган мазкур лойиҳага кўра, 33 нафар хотин-қиз сартарошлик касбига ўқитилди, улардан 27 нафари стипендия билан таъминланди. Касбий таълимни тамомлаб, фаолият бошлаган 22 нафар аёлга гўзаллик салонлари учун зарур жиҳозлар топширилди.
Шунингдек, 7 нафар аёл учун енгил конструкцияли гўзаллик салонлари қуриб берилди, 15 нафарининг хонадонларида замонавий уй-салонлари ташкил этилди.
Уй-салонлар — аёллар учун нафақат касб, балки ўз хонадонида тадбиркорлик қилиш, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшиш ва молиявий мустақилликка эришиш имкониятидир.
Пресс-тур давомида журналистлар лойиҳа иштирокчиларининг фаолияти, эришаётган натижалари ва келгуси режалари билан яқиндан танишдилар.
