Ўзбекистон транспорт-логистика соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-10-16 18:30:00 / Вазирлик янгиликлари

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида Европа Иттифоқи кўмагида Европа Таълим жамғармаси (ETF) томонидан ташкил этилган DARYA лойиҳаси Юқори даражадаги гуруҳининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон делегациясига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов раҳбарлик қилди.
Учрашувда миллий малака тизимини ривожлантириш, касбий стандартларни жорий этиш, Литва билан Code 95 сертификатлаш тизими, "яшил" кўникмалар ва электр транспорти йўналишидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, транспорт-логистика соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш ва минтақада малака сертификатларини ўзаро тан олиш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилиш якунида кўникмаларни ривожлантириш бўйича минтақавий "Йўл харитаси" келишиб олинди.




