Деҳқонободнинг бренди – темирчилик
2026-10-05 13:00:00 / ОАВ биз ҳақимизда
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Деҳқонобод маҳалласининг асосий драйвери — темирчилик. Бу ҳунар маҳалла аҳолиси учун нафақат касб, балки барқарор даромад ва бандлик манбаи бўлиб хизмат қилмоқда.
Жорий йилда кичик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 850 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шу орқали 65 та янги иш ўрни ташкил этилди.
Ишсиз фуқаролар тадбиркорликка жалб этиляпти. Касб ўрганишга эҳтиёжи борлар эса монomarkazlarda таҳсил олиб, кейинчалик эгаллаган йўналиши бўйича иш билан таъминланишига кўмак олияпти.
Томорқадан қўшимча даромад олиш истагидаги оилалар учун субсидия асосида узум ишкомлари барпо этилди.
Деҳқонободда ёндашув оддий: маҳалланинг ўз имкониятини ишга солиш, янги даромад манбаларини яратиш ва одамларни фаол меҳнатга олиб кириш.
Батафсил: "Маҳалла таянчи" лойиҳасининг янги сонида.
