Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлар
2026-10-05 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Қонунчиликка кўра, ҳар бир ходим қуйидаги кафолатларга эга:
☑️меҳнатга ҳақ тўлашда камситиш тақиқланади;
☑️тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг ҳақ тўланади;
☑️иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланади;
☑️иш берувчи молиявий аҳволидан қатъи назар, бажарилган меҳнат учун ҳақ тўлаши шарт;
☑️иш ҳақини натура шаклида тўлаш чекланади;
☑️иш ҳақини тўлаш муддати ва тартиби қонун билан белгиланади;
☑️тунги вақтда, байрам ва дам олиш кунлари ҳамда иш вақтидан ташқари ишлаганлик учун кафолатланган қўшимча ҳақ тўланади;
☑️ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдори чекланади;
☑️иш ҳақи ўз вақтида тўланиши таъминланади.
