Бошқа ҳудудга ишга кўчиб ўтган ходимларга компенсациялар
2026-10-02 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Иш берувчи билан келишув асосида бошқа жойга ишга кўчган ходимлар, шунингдек тақсимот асосида яшаш жойидан бошқа ҳудудга ишга юборилган таълим ташкилотлари битирувчиларига қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
✅ ходим ва оила аъзоларининг йўлкира харажатлари;
✅ 500 кг гача мол-мулкни ташиш харажатлари;
✅ йўлда бўлган ҳар бир кун учун суткалик тўлов;
✅ уй-жой берилмаган тақдирда ижара харажатлари;
✅ янги иш жойи бўйича бир ойлик тариф ставкаси (маош) миқдорида бир мартали нафақа (кўтарма пул) ҳамда ҳар бир оила аъзоси учун маошнинг учдан бир қисми.
