Меҳнат таътили муддати ҳақида
2026-09-28 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат кодексининг 217-моддасига кўра, ходимга ҳар йили камида 21 календар кун асосий меҳнат таътили берилади.
Шунингдек, 218-моддага мувофиқ, баъзи тоифадаги ходимлар учун таътил узайтирилган бўлади:
☑️18 ёшгача бўлганлар — 30 календар кун;
☑️I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар — 30 календар кун;
☑️Давлат ҳокимияти ва республика ижро этувчи органлари ходимлари — 27 календар кун.
Бундан ташқари, айрим касб ёки лавозимлар учун таътил муддати қонунчиликда алоҳида белгиланиши мумкин.
