КАМБАҒАЛЛИК ДАРАЖАСИ 3,9 ФОИЗГАЧА ПАСАЙДИ
2026-09-15 16:25:00 / Вазирлик янгиликлари
"Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар" тўғрисида Ренессанс телеканалида "брифинг" ўтказилди.
2026 йилнинг дастлабки 8 ойида бу йўналишда муҳим натижаларга эришилди:
515 мингта оила учун индивидуал режалар ишлаб чиқилиб, 161 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 304 минг нафари тадбиркорликка жалб қилинди. Маҳаллаларда 55 мингга яқин микролойиҳа ишга туширилиб, 164 минг нафар аҳолининг даромади оширилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида камбағаллик даражаси 5,8 фоиздан 3,9 фоизгача камайди. 49 та туман ва 3429 та маҳалла "камбағалликдан холи" ҳудудга айланди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича "аввал ташхис — кейин ечим" тамойили асосида янги диагностика тизими жорий этилади.
Унда фуқаролар уйма-уй ўрганилиб, "Онлайн маҳалла" тизимига киритилади, ишсизлик ва камбағаллик сабаблари асосида индивидуал режа ва "Омбор китоби" шакллантирилади.
Сунъий интеллект орқали тоифаларга ажратилган фуқаролар "маҳалла еттилиги"га бириктирилади, режалар тасдиқланиб, ҳар чоракда янгиланади.
Айни пайтда ҳокимлар бошчилигида "фавқулодда штаблар" иш бошлаган.
Йил якунига қадар эса яна 230 мингта оилани камбағалликдан чиқариш ва 1 миллион нафар аҳолининг даромадини ошириш вазифаси белгиланган.
Батафсил видеода
