Германияга ишчи виза шартлари енгиллашади
2024-09-17 18:55:00 / Вазирлик янгиликлари
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Федератив Республикаси Ички ишлар ва Ватан вазири Нэнси Фезер билан мулоқот ўтказди.
"Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз", — деди Нэнси Фезер хоним.
