Амалиёт — бепул ишлаш дегани эмас!
2026-08-24 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Касбий амалиёт ёки стажировка ўтаяпсиз. Бундай ҳолатда меҳнатингиз учун ҳақ тўланадими?
Меҳнат кодексининг 372-моддасига кўра, агар сиз ўқув режаси асосида ташкилотдаги вакант лавозимга қабул қилинган бўлсангиз ва шу ерда касбий тажриба орттираётган бўлсангиз, бу ҳақ тўланадиган амалиёт ёки стажировка ҳисобланади.
Бундай ҳолатда:
🔹 муддатли меҳнат шартномаси тузилади;
🔹 раҳбарингиз белгиланади;
🔹 бажараётган меҳнатингиз учун иш ҳақи тўланади.
Агар вакант лавозимга қабул қилинмаган ва меҳнат шартномаси тузилмаган бўлса, амалиёт ҳақ тўланмайдиган бўлиши мумкин.
Батафсил видеода.
