Илғор тажриба — самарали бошқарув сари муҳим қадам
2026-08-18 19:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига мувофиқ, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иш юритиш, мурожаатлар билан ишлаш ва ижро интизомига масъул ходимлари учун вазирлик ва идораларда амалий стажировкалар ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда туман-шаҳар ҳокимликларининг масъул ходимлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида амалий стажировка ўтадилар.
Стажировка давомида иштирокчилар:
☑️ иш юритишни самарали ташкил этиш;
☑️ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
☑️ қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш;
☑️ ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш;
☑️ архив ишини юритиш
бўйича илғор тажрибаларни ўргандилар.
Келгусида ҳам бу каби амалиётларни мунтазам ташкил этиш ва самарали иш усулларини ҳудудларда кенг жорий этиш кўзда тутилмоқда.





