«Ўзбекистон меҳнат бозори трансформацияси: янги тенденциялар, асосий ўзгаришлар ва инновацион HR» форуми
2026-07-21 17:00:00 / Вазирлик янгиликлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур форум доирасида сунъий интеллект (голограмма) тақдимоти ҳамда қуйидаги мавзулар бўйича панел сессиялари ташкил этилади:
🔹 Инновацион HR бошқаруви;
🔹 Меҳнат бозорида янги тенденциялар;
🔹 Меҳнат кодексига шарҳ;
🔹 Тижорат банклари фаолиятида янгича ёндашув.
🔹 Меҳнат муносабатлари, ижтимоий кафолатлар ва бошқа долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот;
✔️ Шунингдек, 30 дан ортиқ тижорат банкининг 1 000 га яқин вакант иш ўринлари тақдим этиладиган меҳнат ярмаркаси.
Форумда давлат органлари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, тижорат банклари, HR ҳамжамияти, рекрутинг компаниялари ҳамда меҳнат муносабатлари соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этади.
🗓 Сана: 2026 йил 22 июль
🕘 Бошланиш вақти: 09:30
📍 Манзил: Hyatt Regency Tashkent
