Иш ҳақи қачон ва қандай тартибда тўланиши керак?
2026-07-10 09:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат қонунчилигига кўра:
- Иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномасида белгиланади.
- Иш ҳақи ҳар ярим ойда камида бир марта тўланиши, тўловлар ўртасидаги танаффус эса 16 кундан ошмаслиги керак.
- Агар иш ҳақи тўланадиган сана дам олиш ёки байрам кунига тўғри келса, у ушбу кун арафасида тўланади.
- Ходимга тегишли иш ҳақининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши бошқа тўловлар ёки уларнинг навбатига боғлиқ бўлиши мумкин эмас.
Иш ҳақини кечиктирган иш берувчи қонунчиликда белгиланган тартибда моддий жавобгар бўлади.
