Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
2024-08-14 10:05:00 / Вазирлик янгиликлари

Маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этиш;
иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этиш;
аввал талабнома берилган, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этиш — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
