Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда
2024-08-06 13:00:00 / Вазирлик янгиликлари
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг “2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, 2024-йилнинг январ-июн ойларида бандлик бўлимлари томонидан 368,4 минг аҳолига бандлик хизматлари кўрсатилган.
Шунингдек, 8,1 мингта корхона ва ташкилот томонидан тақдим этилган 26,7 минг буюртмага асосан, 55,6 минг нафар банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
2024-йилнинг дастлабки 6 ойида 11,8 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг бандлигига кўмаклашилган.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда сўнгги 7 йилда бандлик соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва соҳани тубдан такомиллаштиришга қаратилган 5 та қонун, 1 та кодекс, 30 дан ортиқ Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди.
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун ва янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси билан аҳоли бандлигини таъминлашда замонавий касбий ва меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнат муносабатлари халқаро миқёсда тан олинган, ҳам иш берувчининг ҳам ходимнинг манфаатлари ҳимоясини таъминловичи ҳуқуқий пойдевор яратилди.
Мамлакатимиз Президенти томонидан аҳоли бандлиги ва даромадларининг ўсишини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ушбу масалаларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Жорий йилнинг биринчи ярмида “Сайхунобод”, “Уйчи”, “Ғиждувон” ва “Зарбдор” тажрибалари бошланиб, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашиб, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлган.
Йил якунига қадар ушбу тажрибалар асосида 2 миллион 416 минг аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 2024-йил 9-январдаги тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бандлик дастури доирасида ташкил этилган иш ўринлари ва банд бўлган аҳолини онлайн режимда кузатиб бориш мақсадида тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон маълумотлар базасига интеграция қилинган “yangiish.mehnat.uz” электрон платформаси ишга туширилди.
Ушбу электрон платформа орқали жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда 2,9 млн нафар аҳолининг бандлиги таъминланган.
Мажлисда қайд этилганидек, 2024-йилнинг январ-июн ойларида бандлик бўлимлари томонидан 368,4 минг аҳолига бандлик хизматлари кўрсатилган.
Шунингдек, 8,1 мингта корхона ва ташкилот томонидан тақдим этилган 26,7 минг буюртмага асосан, 55,6 минг нафар банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган.
2024-йилнинг дастлабки 6 ойида 11,8 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг бандлигига кўмаклашилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг “2024-йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинди ва кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.
