Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлашга бағишланган халқаро конференция
2026-04-27 09:00:00 / Пресс-релизлар
ПРЕСС-РЕЛИЗ
“28-апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан мамлакатимизда 27-апрель – 1-май кунлари “Меҳнатни муҳофаза қилиш” ҳафталиги ўтказилмоқда.
Мазкур ҳафталик доирасида 28-апрель куни Тошкент шаҳридаги “Chinabad Plaza” анжуманлар залида “Соғлом психологик-ижтимоий иш муҳитини таъминлайлик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Конференцияда давлат органлари, парламент вакиллари, халқаро ташкилотлар, хорижий экспертлар, йирик корхоналар, илмий муассасалар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда меҳнат бозорининг энг муҳим масалаларини қамраб олган қуйидаги йўналишларда муҳокамалар олиб борилди:
- психологик-ижтимоий хавфларнинг глобал тенденциялари;
- миллий сиёсат ва институционал механизмлар;
- меҳнат соҳасида зўравонлик ва тазйиқнинг олдини олиш;
- илғор амалиётлар ва самарали ечимлар.
Конференция доирасида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида юқори натижаларга эришган мутахассислар ва ташкилотлар тақдирланди. Бу эса соҳага инновацион ёндашувларни жорий этиш, иш жойларида инсон омилига эътиборни кучайтириш, ходимлар саломатлиги ва фаровонлигини устувор йўналишга айлантириш ҳамда меҳнат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Мазкур конференция турли мамлакатлар ва ташкилотлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда меҳнат соҳасида барқарор ривожланишни таъминлаш учун муҳим мулоқот платформасига айланди.
Тадбир якунида меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, психологик хавфларни бошқариш механизмларини жорий этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 88A-уй
Тадбир бошланиш вақти: 2026 йил 28 апрель, соат 09:30
