Вазир ва ёшлар учрашуви
2024-06-22 15:20:00 / Вазирлик янгиликлари
Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаевнинг вазирлик тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан учрашуви бошланди.
Бугунги кунда тизимдаги 7 000 дан ортиқ ходимларнинг 1 500 нафардан кўпроғини ёшлар ташкил этади.
Самимий мулоқотда вазир ўз шахсий тажрибаси билан ўртоқлашмоқда. Сўнгги йилларда келажак эгаларига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, ёшларнинг савол, муаммо ва таклифларига қулоқ тутяпти.
