Матбуот анжумани “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг 2025-йил якунлари ҳамда 2026-йил режалари” мавзусида
2026-03-11 14:55:00 / Пресс-релизлар

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани 2026 йил 12 март куни ОАВ учун контент тайёрлаш марказида бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманида “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятининг 2025 йил якунлари ҳамда 2026 йил режалари” мавзусида ахборот берилади.
Ўзбекистонда 2025 йилда 5,4 млн аҳоли бандлиги таъминланди ҳамда 2,3 млн камбағал оиланинг даромадини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.
Камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. 2025 йил давомида Президент қарорлари асосида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллалар иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича салмоқли натижаларга эришилди.
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури
2024 йил 23 сентябрда қабул қилинган ПҚ–330-сон қарорга мувофиқ амалга оширилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 2025 йилда 761 мингта оила (3,2 млн аҳоли) имкониятлари ва эҳтиёжлари ўрганилиб, улар учун индивидуал режалар ишлаб чиқилди.
Ушбу режалар асосида 523 мингта камбағал оила (2,3 млн аҳоли) даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олинди. Жумладан:
-
369 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди;
-
528 минг нафар тадбиркорликка жалб қилинди;
-
54 минг нафар касб-ҳунарга ўқитилди.
Камбағал оилаларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун 2,2 трлн сўм кредит ажратилди ҳамда 265 млрд сўм молиявий кўмак берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан 410 мингга яқин микро лойиҳа ишга туширилиб, 840 минг нафар аҳолининг даромади оширилди.
Маҳалла инфратузилмаси
2025 йилда “оғир” тоифадаги 864 та маҳаллада суғориш инфратузилмаси барпо этилди ва 467 минг хонадон илк бор сув билан таъминланди.
Шу доирада:
-
2 минг км суғориш тармоқлари бетонланди;
-
174 км лотоклар қурилди;
-
14 та сув иншооти барпо этилди;
-
448 та насос агрегати ўрнатилди;
-
862 та суғориш қудуғи қазилди;
-
371 км босимли қувурлар тортиб келинди.
959 та маҳаллада электр таъминоти яхшиланиб, 1 745 та трансформатор, 129 мингта электр устунлари ва 4 533 км электр тармоқлари янгиланди.
Пилот лойиҳалар
2025 йилда 32 та йўналишда пилот лойиҳалар амалга оширилиб, 200 минг оила даромади оширилди.
Жумладан:
-
484 та кооператив ташкил этилиб, 16 минг оила жалб қилинди;
-
21 минг гектар ўрмон фонди ерлари 8 667 оилага ижарага берилди;
-
52 та туризм маҳалласи ривожлантирилди;
-
40 минг ёш электрон тижоратга ўқитилди.
Бандлик ва даромадлар
2025 йилда 5,4 млн аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди, шундан:
-
1,3 млн доимий иш ўринлари;
-
2,1 млн тадбиркорлик фаолиятига жалб қилинди.
2026 йил учун асосий вазифалар
-
камбағаллик даражасини 5,8% дан 2,8% гача камайтириш;
-
1 млн аҳолини доимий иш билан таъминлаш;
-
4 млн аҳоли даромадини ошириш;
-
3,5 минг маҳаллани камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;
-
165 трлн сўмлик янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш.
