Ижодий таътиллар
2024-06-03 11:45:00 / Вазирлик янгиликлари
Меҳнат фаолиятини ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга олиб бораётган шахсларга асосий иш жойида ўртача иш ҳақи ва лавозими сақланган ҳолда қуйидаги муддатларга ижодий таътиллар берилади:
фалсафа доктори (Доcтор оф Пҳилосопҳй (ПҳД) илмий даражасини олишга доир диссертацияни якунлаш учун ҳамда дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар қўлёзмаларининг муаллифларига — 3 ойгача;
фан доктори (Доcтор оф Сcиенcе (ДСc) илмий даражасини олишга доир докторлик диссертацияни якунлаш учун — 6 ойгача.
Илмий даража олишга даъвогарларга, шунингдек дарсликларнинг ёки ўқув-услубий қўлланмаларининг муаллифларига навбатдаги йиллик меҳнат таътиллари улар ижодий таътиллардан фойдаланганлигидан қатъи назар берилади.
28.10.2022. O‘zbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi (lex.uz)
