ЎН БЕШ ЁШГА ТЎЛМАГАНЛАР ИШЛАШИ МУМКИН БЎЛГАН СОҲАЛАР ҚАЙСИЛАР?
2024-05-29 15:35:00 / Вазирлик янгиликлари
#Bolalar_huquqlari
“Маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида 15 ёшга тўлмаган болалар ишлаши мумкин бўлган соҳалар рўйҳати кўрсатилган.
Унда 219 та “енгил турдаги” маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоешиттириш муассасаларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар ҳамда асарларни яратиш, шунингдек, ижро этишда иштирок этувчи касб ва лавозимлар қайд этилган.
Мазкур рўйхатда кўрсатилган ишлар, касблар, лавозимларга 15 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмаслиги, таълим ва касбий тайёргарлиги ва қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя этилиши лозим.
