Буюк Британиянинг “NEU Professionals” рекрутинг агентлиги вакиллари ҳамда ташкилотчилар иштирокида матбуот анжумани
2024-04-22 14:55:00 / Пресс-релизлар
Тошкент шаҳри 2024-йил 23-апрел
Сўнгги йилларда Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳаларда сезиларли даражада кенгайиб бормоқда. Жумладан, миграция соҳасидаги янгиликлар ҳам алоҳида эътирофга лойиқ.
2024-йил 23-апрел куни Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Буюк Британиянинг “NEU Professionals” рекрутинг агентлиги вакиллари ҳамда ташкилотчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вазирлик масъуллари Ўзбекистонда меҳнат миграцияси соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар: хорижда ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Президент қарорлари, соҳада яратилган қулайликлар тўғрисида тўхталдилар.
Англия делегацияси вакиллари, Буюк Британияда тиббиёт соҳаси ходимларга талаб жуда юқори эканлигини таъкидлашиб, ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ соҳа вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали ишга қабул қилиб, 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлашга тайёрлиги билдирдилар.
Англия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакилларини келгусида хориждан келиб ишловчилар бўйича ТОП-3 таликка олиб чиқишни режалаштираётганликларини таъкидлашиб, ўзбекистонлик ҳамширалар доимий ўрта тиббиёт ходимлари сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслигини, балки аксинча ўз қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, хизмат карерасида ўсиш имконига эга бўлиши қайд этишди.
Бундан ташқари, “NEU Professionals” компанияси Ковентри университетининг Тошкентдаги Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети билан ҳамкорликда ишлар олиб бораётгани, келажакда компания келгусида Буюк Британия билан чекланибгина қолмай, Янги Зеландия, Австралия, Ирландия каби инглиз тилида сўзлашувчи давлатлардан ҳам Ўзбекистонга бўш иш ўринларини таклиф этишини айтиб ўтдилар.
Анжуманида кўтарилган масалалар юзасидан “йўл харитаси” тузилиб амалий ҳаракатга ўтиши белгилаб олинди. Очиқ ва самимий мулоқот шаклида ўтган анжуман якунида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1-чорагида жами 23 535 нафар юртдошларимиз хорижда вақтинча ишлаш учун чет давлатларга борган. Шулардан 795 нафари Буюк Британия ҳиссасига тўғри келади.
“NEU Professionals” рекрутинг компанияси — 2013-йилда чет эллик тиббиёт мутахассисларни Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасаларига ёллашда ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирда ушбу компания, хориждан Англия ва Уэльс бўйлаб кадрларни етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 331-уй.
Тадбирнинг бошланиш вақти: 2024-йил 23-апрел соат 11:00
Пресс-релизнинг электрон нусхасини олиш учун
ҚР-кодни сканер қилинг:
