МОНОМАРКАЗ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
2024-07-26 20:35:00 / Вазирлик янгиликлари
Касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшлар, хотин-қизлар ва банд бўлмаган аҳоли вакиллари!
Сизда замонавий ўқув-амалиёт жиҳозларига эга "Ишга марҳамат" мономарказида меҳнат бозори талабларига мос бўлган: сервис ва хизмат кўрсатиш, техник-муҳандислик соҳалари, шунингдек, тадбиркорлик, 1C бухгалтерия, заргарлик, хорижий тил курслари каби 30 га яқин йўналишлардан бирини ҳудудингиздаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари йўлланмаси билан бепул ўрганиш имкони бор.
Касб-ҳунар таълими дипломига тенглаштирган Давлат намунасидаги сертификат билан сиз муносиб иш топиш ёки тадбиркорликни бошлаш учун субсидия олиб ўзингизни банд қилишингиз ҳам мумкин.
Ўқиш касбларга қараб 1 ойдан 6 ойгача давом этади.
