АҲОЛИ СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАРДАН ЎЗГАРИШ СЕЗМОҚДА
2025-10-31 16:05:00 / Янгиликлар
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан вазирликнинг телеграм каналлари орқали ижтимоий сўров ўтказилди.

Жумладан, иштирокчиларга “Охирги 5 йилда сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлардан ўзгариш сездингизми?” деган савол билан мурожаат қилинди. Улардан 54,7 фоизи “Ҳа” жавобини белгилаган.
16 фоизи “Йўқ”, 26,7 фоизи “Оз-моз” деб жавоб берган. Респондентларнинг атиги 2,6 фоизи жавоб беришга қийналишини айтган.
Сўровда қатнашганларнинг 84,7 фоизини эркаклар, қолганини аёллар ташкил этган. Уларнинг 49,3 фоизи 31-45 ёш оралиғида. Барча иштирокчиларнинг 88 фоизи олий маълумотли.
Республикамизнинг барча ҳудудларидан респондентлар қатнашган.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Жамоатчилик кенгаши
