ХОРАЗМЛИК СУВЧИ АЁЛЛАР ИШТИРОКИДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2025-10-23 17:20:00 / Янгиликлар

Унда Урганч шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, капитан Зуҳра Тиллабоева маъруза қилди.
Тадбир давомида оиладаги муҳитни яхшилаш учун оила аъзолари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш, муаммолар, ҳиссиётлар ва фикрларни бир-бири билан баҳам кўриш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда оила аъзолари орасида вазифаларни адолатли тақсимлаш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди.
Бундан ташқари, ҳозирда омма орасига шиддат билан кириб келаётган кибермаконда содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг бу борадаги билимларини ошириш юзасидан ҳам кенг маълумотлар берилди.
Тадбир якунида барчани огоҳликка даъват этувчи буклетлар тарқатилди.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати


