ТОМОРҚА ЭГАЛАРИ ЎРТАСИДА ТАРҒИБОТ ОЛИБ БОРИЛДИ
2025-08-19 17:40:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 19 август куни Ангор туманининг “Хомкон” маҳалласида “Сув текин эмас – сув ресурсларини тежаш” лойиҳаси доирасида томорқа ер эгаларининг томчилатиб суғоришни жорий қилиш, сувдан, шу жумладан ёмғир сувидан фойдаланиши юзасидан 6 та уй хўжалик томорқалари ўрганилди.

Томорқа ер эгалари иссиқхоналар ташкил қилган, лекин томчилатиб суғориш, сувни тежайдиган суғориш усуллари жорий этилмаган.
Лойиҳа маблағидан томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатиш учун томорқа ер эгаларнинг имкониятлари ўрганилди. Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари, кам сув сарфлаб юқори ҳосил етиштириш, қўл меҳнатининг оғирлигини камайтириш, иссиқ кунларда осон суғориш, тупроқнинг юқори қатлами қотмаслиги, сув ресурсларини тежаш юзасидан тушунтириш олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг давлат ижтимоий буюртмаси маблағи ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
“Аёл ва шодлик” ННТ


