Эълон
2025-08-04 12:40:00 / Мажлислар

|
Сана |
2025 йил 4 август |
|
Кредит рақами ва номи: |
4207-UZB(COL)-сон: “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳаси |
|
Шартнома рақами ва номи |
CАWРМП-ИCW-06: Кегейли магистрал канали модернизасияси – канал ишлари. |
|
Таклиф топширишнинг сўнгги муддати: |
2025-йил 3-октабр, соат 16:00, Тошкент стандарт вақти (ТСВ) |
1. Ўзбекистон Республикаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ)дан “Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш” лойиҳаси учун кредит қабул қилди ва ушбу кредит маблағларининг бир қисмини юқоридаги шартнома бўйича тўловларга йўналтиришни режалаштирган. Тендер жараёни ОТБнинг мувофиқлик қоидалари ва тартибларига асосан амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази (“Харидор”) лойиҳа доирасида CAWRMP-ICW-06: Кегейли магистрал канали модернизацияси – канал ишлари лойиҳасини қуриш ва якунлаш учун тендер таклифларини тақдим этилишини сўрайди. Товарлар қуйида умумлаштирилган “Нарх таклифига сўров” (НТС) ҳужжатида белгиланган жойга етказилиши керак. Етказиб берувчилар битта ёки иккала шартномада (лотларда) иштирок этишлари мумкин.
3. Очиқ танлов ОТБнинг “Бир босқичли: олдинги малакалаштиришсиз ягона конверт” тартибига мувофиқ ўтказилади ва тендер ҳужжатларида кўрсатилганидек, иштирок этиш ҳуқуқига эга барча мамлакатлардан бўлган иштирокчилар учун очиқдир.
4. Ушбу танловда фақат тендер ҳужжатларида белгиланган қуйидаги асосий талабларга жавоб берадиган иштирокчилар иштирок этиши мумкин:
- Қурилиш соҳасидаги минимал ўртача йиллик айланма ҳажми 15,10 миллион АҚШ долларини ташкил этиши керак;
- Энг ками 3,40 миллион АҚШ долларига тенг молиявий ресурсларга эга бўлиши ёки уларга кириш имкониятига эга бўлиши керак;
- Сўнгги 5 йил (2020–2024 йй.) ичида камида битта шартномани пудратчи, қўшма корхона шериги ёки субпудратчи сифатида самарали ва қониқарли бажарган бўлиши, бунда иштирокчи улуши 32,00 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлиши керак;
- Қурилиш соҳасида камида 3 500 000 м³ ер ишлари, 135 000 м³ бетон қоплама ишлари тажрибасига, шунингдек, ирригасия каналлари ва иншоотларини реконструксия қилиш бўйича махсус тажрибага эга бўлиши керак;
- Бошқа баҳолаш ва малакалилик мезонлари тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
5. Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатлари билан танишиш учун иштирокчилар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Манзил: Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 1А-уй, 100000
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази (Марказ)
Электрон почта: cawrmp@mail.ru
Телефон рақам: +998 91 234 03 03, +998 95 035 03 02
6. Тендер ҳужжатларини (инглиз тилида) харид қилиш учун талабларга жавоб берадиган иштирокчилар:
Юқорида кўрсатилган манзилга расмий хат юбориб, CAWRMP-ICW-06: “Кегейли магистрал канали модернизасияси – канал ишлари” лойиҳаси бўйича тендер ҳужжатларини тақдим этишни сўрашлари керак;
Тендер ҳужжатларини харид қилиш санасидан олдин қайтариб бўлмайдиган 300,00 АҚШ доллари ёки унинг миллий валютадаги эквивалентини банк орқали тўлашлари керак.
Миллий валютада (сўмда):
Банк: “Ипотека банк” АТБ “Меҳнат” филиали
Код: 00423
СТИР: 308 508 389
Ҳисоб рақами: 2021 0000 0054 0531 9001 УЗС
Ҳисоб эгаси: Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази
SWIFT: UZHOUZ22
АҚШ долларида:
Банк: “Ипотека банк” АТБ “Меҳнат” филиали
Код: 00423
СТИР: 308 508 389
Ҳисоб рақами: 2021 0840 9054 0531 9001 УСД
Ҳисоб эгаси: Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази
SWIFT: UZHOUZ22
7. Тендер таклифларини тадқим этиш манзили:
- Манзил: Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 1А-уй, 100000
- Муддат: 2025-йил 3-октабр, соат 16:00 гача (Тошкент вақти билан)
- Тендер ҳужжатларида белгиланганидек, таклиф кафолати (Бид Сеcуритй) билан бирга
8. Тендер таклифлари кўрсатилган муддат якунланиши билан дарҳол очилади ва бу жараёнда иштирок этишни хоҳлаган тендер иштирокчилари вакиллари иштирок этишлари мумкин.
