ҚАТЪИЙ ТАРТИБ, ИНТИЗОМ ВА ТИЗИМЛИ НАЗОРАТ – НАТИЖАДОРЛИК ГАРОВИ
2025-07-16 17:15:00 / Янгиликлар

Шу маънода айтиш ўринлики, сув хўжалиги соҳасида ижро интизомига қатъий риоя этилишини таъминлаш юзасидан мустаҳкам тизим яратиш, тартиб ўрнатиш, темир интизомни жойига қўйиш, раҳбарлар ва ходимларнинг дунёқарашини ўзгартириш – соҳа ходимларининг энг муҳим ҳамда асосий фаолият мезонларидир. Шу мақсадда, Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сонли қарорига мувофиқ:
ҳар ойда ижроси таъминланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари билан вазирликка юклатилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган I–II картотека топшириқлар рўйхати;
ҳар ойда ижроси таъминланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган вазир ўринбосарлари кесимидаги Календарь режа;
ҳар ойда ижроси таъминланиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган вазир ўринбосарлари кесимидаги “Йўл харита”лар ишлаб чиқилиб, шахсан Вазир Ш.Хамраев имзоси билан эслатма ва ижро учун барча вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлим бошлиқлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари раҳбарларига етказиб борилмоқда.
Бунинг натижасида, “Ijro.gov.uz” тизимидаги Давлат раҳбари ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан вазирликка юклатилган топшириқлар ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сонли қарори асосида ташкил қилинган ягона ва узлуксиз “технологик занжир” асосида амалга оширилиб, ижро интизомига риоя этиш борасида қатъий тартиб, интизом ва тизимли назорат ўрнатилиб, муайян натижадорликка эришилди.
Сув хўжалиги соҳасида каналларни бетонлаштириш, тизимни ахборотлаштириш, сув тежовчи техника ва технологияларни амалиётга жадал тадбиқ этиш каби кенг кўламли фаолияти билан келгуси авлодларимизнинг ҳам сувга бўлган эҳтиёжини таъминлаш йўлида тизимли ишларни амалга оширилмоқда. Мана шундай комплекс натижадорликка эришиш ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича жорий қилинган механизмларнинг пировард мақсадидир.
Ижро интизомига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан вазирликка юклатилган топшириқлар ижроси ҳар ҳафтанинг жума кунлари вазирнинг биринчи ўринбосари, ҳар ҳафтанинг душанба кунлари Вазир ҳузурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сонли қарорига мувофиқ ҳар ой якуни билан вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида танқидий руҳда муҳокама қилиниб, жорий йилнинг III чорагида ижро муддати яқин 198 та, бажарилмаслик хавфи юқори бўлган 431 та топшириқлар ижросини барвақт бажариш бўйича олдиндан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўтган даврда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жами 6 035 та топшириқ назоратга олинган (жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида – 4 260 та (Фармонларда 789 та, қарорларда 2 600 та, фармойишларда 31 та, баёнларда 835 та, Қонунларда 5 та), Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида – 1 775 та (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳужжатларида 286 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши топшириқларида 45 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириқларида 265 та, Бош вазир топшириқларида 199, Бош вазир рахбарлигидаги баёнларда 267 та, Бош вазир йўл хариталарида 2 та, Вазирлар Маҳкамаси қарорларида 223 та, Вазирлар Маҳкамаси фармойишларида 60 та, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлиси баёнларида 428 та).
Албатта, халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишни ўзининг эзгу амали ва касбий бурчи деб билган сув хўжалиги ходимлари учун ҳам ижро интизоми – иш самарадорлигини таъминловчи энг муҳим ҳамда асосий фаолият мезонларидан биридир. Шу маънода, Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлиги, биринчи навбатда, вазирлик тизимининг барча бўғинларида ижро интизоми юқори талаблар асосида ташкил этилишига бевосита боғлиқ.
2025 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари топшириқларининг ижрога қаратиш бўйича, вазирликнинг 19 та буйруғи қабул қилиниб, Сув хўжалиги Вазири томонидан 56 та “Назорат режа”, 5 та “Йўл харитаси” ҳамда 28 та чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Сув хўжалиги вазирлигининг буйруқлари ва ҳайъат йиғилиши қарорлари билан 2025 йил давомида жами 40 та раҳбар-ходимларга (7 та вазирлик марказий аппарати ва 33 та тизим ташкилотлари) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ ҳайфсан эълон қилинган. 1 та раҳбарга (тизим ташкилоти раҳбарига) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасининг биринчи қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилган.
Ҳар бир давлат хизматчиси ўз вазифасини сидқидилдан бажарар экан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва даъватларини тўлақонли амалга ошириш кўлами ҳам кенгайиб бораверади. Аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва қарорларни ижро этиш бўйича интизомнинг қатъийлигига боғлиқ. Ўз навбатида, бу вазирлик ва идораларнинг жамият олдидаги энг асосий вазифаларидан биридир. Буни Президентимиз томонидан ижро интизоми йўналишида мустаҳкам тизим яратиш, тартиб ўрнатиш, темир интизомни жойига қўйиш, раҳбарлар ва ходимларнинг дунёқарашини ўзгартиришни асосий вазифа сифатида белгилаб берилганида ҳам кўриш мумкин.
Муҳаммаджон Ибрагимов,
Ташкилий назорат ва таҳлил
бўлими бошлиғи
