БУГУНГИ БИТИРУВЧИ – ЭРТАГА ҲАМКАСБИМИЗ
2025-06-19 16:35:00 / Янгиликлар

Учрашувда Сув хўжалиги вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафрўз Алиқулова ва бошқарма бош мутахассиси Сардор Хикматовлар битирувчиларга вазирлик тизимидаги бўш иш ўринлари, ёш ва салоҳиятли мутахассиларга бўлган талаб ва эҳтиёжлар, ишга кириш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш борасида маълумотлар берди. Хусусан, вазирликда бу йил 1 000 нафар ёш мутахассисни ишга олиш имконияти мавжудли алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматига кириш шартлари ҳамда жараёнлари, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланиш, “O‘zmilliybank” АЖнинг “Келажакка қадам” маркази томонидан бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш ва банк томонидан молиялаштириш ҳақида тушунчалар берилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Сув хўжалиги вазирлиги мутахассилари битирувчи ёшлар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказиб, уларга ишга кириш, номзодларга қўйиладиган талаблар ва яратиладаган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Ахборот хизмати



