ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
2025-06-19 10:20:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, сув хўжалиги тизимида ҳам хитойлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар тобора ривожланиб бормоқда.
Хитойнинг “EllipSpaceTechnology Co., Ltd.” компанияси сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш борасида бой тажрибага эга. Шу жиҳатдан учрашувда бу борада ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги “Пачкамар” сув омборининг сув сатҳи, сиғими маълумотларини автоматлаштирилган тарзда йиғиш, мониторинг қилиш учун “EllipSpace” тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнггида “Пачкамар” сув омборида “EllipSpace” мониторинг тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш юзасидан англашув меморандуми имзоланди.
Ахборот хизмати



