НУКУС ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2025-06-13 10:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот чоғида туман сув истеъмолчилари ўндан ортиқ масалаларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Жумладан, “Turan fields” фермер хўжалиги раҳбари Б.Отарбаев ҳамда “Qutankolli qipchoq” фермер хўжалиги раҳбари А.Палуанов экин майдонининг сув олиш қулоғига гидропост қуришда амалий ёрдам беришни сўради. Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори зиммасига 3 кун муддатда гидропостлар қурилишига малакали мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилди.
“SRN agrosanoat” МЧЖ бошлиғи Р.Сейтназаров ички ариғининг 500 метр қисмини лойқадан тозалаш масаласини кўтарди. Масъулларга 10 кун муддатда зарур техника воситаларини жалб этган ҳолда масалани ижобий ҳал этиш топширилди.
Видеомулоқот давомида йўлланган барча масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.
Ахборот хизмати




