ПАРКЕНТ ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2025-06-12 17:15:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 12 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов Паркент тумани сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.

Видеомулоқот чоғида паркентлик сув истеъмолчилари томонидан суғориш тармоқларини таъмирлаш, тозалаш, сув таъминотини яхшилаш, сув олди-берди ҳисоб-китоби ва назоратини юритиш каби ўндан ортиқ мурожаатлар йўлланди.
Вазир ўринбосари томонидан мурожаатлар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъулларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ахборот хизмати




