ФАН, ТАЪЛИМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ
2025-06-12 16:00:00 / Янгиликлар

Унда университетнинг кундузги ва сиртқи бўлимида таълим олган 134 нафар битирувчи талабанинг ихтисослик фанлари бўйича якуний билимларини ИСМИТИ, “УзГИП” МЧЖ ва “ТИҚХММИ” МТУ олимлари ҳамда етакчи мутахассислардан иборат Давлат аттестация комиссияси аъзолари синовдан ўтказдилар.
Битирувчиларнинг барчаси атестациядан муваффақиятли ўтди.
Давлат имтиҳони сўнггида ИСМИТИ директори А.Б.Уразкелдиев, Давлат аттестация комиссияси раиси Ш.А.Усмонов, “ТИҚХММИ” МТУ “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, профессор И.А.Бегматов ва бошқа комиссия аъзолари битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтганликлари билан самимий табриклаб, уларнинг келгусида замонавий билимларга эга мутахассис сифатида мамалакатимиз иқтисодиёти, хусусан, сув хўжалиги тизимининг ривожига муносиб ҳисса қўшишларига ишонч билдирдилар.
Ахборот хизмати







