ХИТОЙНИНГ ХУАНХЭ ДАРЁСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ
2025-06-09 14:35:00 / Янгиликлар
Хитой Халқ Республикаси Сув ресурслари вазирлигининг Хуанхэ дарёси илмий-тадқиқот институти Бош директори Си Зунданг бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

2025 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ушбу делегация билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида сув хўжалиги соҳасида, жумладан, сув ресурсларини бошқариш, сел-тошқинларда тезкор ҳаракатланишни режалаштириш, сув тежовчи технологиялар, гидротехник лойиҳалар йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Халқ Республикаси Сув ресурслари вазирлигининг Хуанхэ дарёси илмий-тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида қўшимча келишув имзоланди.
Меҳмонлар «Сувчилар мактаби» фаолияти билан ҳам танишди.
Ахборот хизмати



